Сондерс: Головкин билан унинг уйида жанг қилишга ҳам тайёрман

20 март, 23:00 801

Сондерс: Головкин билан унинг уйида жанг қилишга ҳам тайёрман

 

Профессионал бокснинг WBO йўналиши бўйича ўрта вазн чемпиони британиялик Билли Жо Сондерс ушбу оғирликда WBA (Super), WBC ҳамда IBF чемпиони Геннадий Головкин билан исталган пайтда ва исталган жойда жанг қилишга розилигини билдирди.

Аввалроқ, қозоғистонлик боксчи ягона орзуси Сондерсдаги чемпионлик камарини тортиб олиб, барча совринларга эга чиқиш эканини айтганди.

- Мен Головкин билан жанг қилиш учун дунёнинг исталган бурчагига боришга тайёрман, - деди Билли Жо Сондерс. - Хатто у билан Қозоғистонда жанг қилишда ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Головкин кучли боксчи. Лекин мен унинг нозик томонларини биламан. Мен айни пайтда кучга тўлганман. У менинг камаримни олмоқчи. Бу совринни ўртага қўяман.

Билли Жо Сондерс профессионал рингда 24 та учрашувнинг барчасида зафар қучган ва 12 та жангда рақибларини муддатидан олдин таслим қилган.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.