Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз Озарбайжонда халқаро турнирда иштирок этди

16 январь, 15:17 752

Ўхшаш хабарлар

Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз Озарбайжонда халқаро турнирда иштирок этди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида эркин ва юнон-рум курашлари бўйича кадетлар ўртасида анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда. 

Унда 2000-2002 йилларда туғилган ўсмир спортчилар иштирок этишди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақада ҳар иккала йўналишда гиламга чиқишди.

Икки кунлик беллашувлар якунига кўра терма жамоамиз аъзолари жами 12та медалга сазовор бўлишди. Шулардан 3 таси олтин, 4 таси кумуш ва 5 таси бронза медалларидир.

Халқаро турнирда ғолиб ва совриндор бўлган вакилларимиз билан таништириб ўтамиз.

Юнон-рум кураши:

Лазиз Тошкентбоев                      (42 кг)   1 - ўрин;

Шарофиддин Эрназаров             (100 кг)  1 - ўрин;

Акмал Акрамов                             (54 кг)   2 - ўрин;

Ергали Айхимбаев                        (76 кг)   2 - ўрин;

Элдор Каримов                             (46 кг)   3 - ўрин;

Жавоҳир Саматов                         (58 кг)   3 - ўрин;

Муҳаммадқодир Расулов              (63 кг)   3 - ўрин.

Эркин кураш:

Умид Жалолов                                (42 кг)  1 - ўрин;

Жамшид Маъруфов                        (50 кг)  2 - ўрин;

Феруз Якубов                                  (58 кг)  2 - ўрин;

Арслон Раҳимов                              (46 кг)  3 - ўрин;

Ихтиёр Нормуродов                        (63 кг)  3 - ўрин.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.