Терри: Абрамович - дунёдаги энг зўр клуб хўжайини

22 май, 12:30 425

Терри: Абрамович - дунёдаги энг зўр клуб хўжайини

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Жон Терри кеча ўзининг “аристократлар” таркибидаги сўнгги учрашувини ўтказди. 36 ёшли футболчи кетар чоғида барча жамоадошларига, шунингдек мураббийлар штабига ва жамоа бошлиғига ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Мен энг зўр футболчилар ва мураббийлар билан бирга ишладим. Уларнинг барчасига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биз барчамиз Роман Абрамовичга раҳмат айтишимиз лозим. У дунёдаги энг зўр клуб хўжайини.”, - дейди Терри Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Жон Терри 1998 йилдан буён “Челси” шарафини ҳимоя қилиб келди.

АПЛ. "Челси" чемпионатнинг сўнгги турида ҳам рақибини аяб ўтирмади>>>

Пол Клемент ёзда эркин агентга айланадиган “Челси” футболчисини “Суонси”га олиб келмоқчи>>>