The Times : Эррера “Барселона”нинг ҳар қандай таклифини рад этади

29 май,2017, 19:15 489

The Times : Эррера “Барселона”нинг ҳар қандай таклифини рад этади

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера “Барселона”га ўтишни истамаяпти.

Айтиш лозимки, бир неча кун аввал бир қатор ОАВларда “Барселона”нинг бўлажак бош мураббийи дея эътироф этилаётган Эрнесто Вальверде Эррерани ўз жамоасида кўришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, Британиянинг машхур The Times нашрига кўра Эррера каталонияликларнинг ҳар қандай таклифини рад этади ва “МЮ” учун ўйнашда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли испаниялик футболчи мавсум якунларига кўра “қизил иблислар”нинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Вальверде "Барселона" сафини "МЮ" футболчиси билан тўлдирмоқчи, аммо...>>>

Европа лигаси. Финал ўйинида майдонга тушадиган футболчилар номи маълум бўлди>>>