“Торино” Белоттини 60 млн еврога “Челси”га сотмади

13 апрель, 13:05 352

“Торино” Белоттини 60 млн еврога “Челси”га сотмади

Лондоннинг “Челси” клуби “Торино” жамоасига ҳужумчи Андреа Белотти борасида расмий таклиф юборди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича “аристократлар” Белотти учун Турин клубига 60 млн евро таклиф қилишган. Аммо, “буқалар” бу таклифга рад жавобини беришган.

Маълумот учун, “Торино” Белоттини 2015 йилда 7,5 млн еврога сотиб олган эди. 23 ёшли футболчи жорий мавсум А Серияда 28та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 24та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Белотти супертаклифларни рад этди

Белоттининг шериги уммонортига кетди