Тотти Буффонга етиб олди

Бугун Италия А Сериясида 38-тур ўйинлари бўлиб ўтди. “Рома” ўз майдонида “Женоа”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Эътиборлиси, мазкур ўйин “Рома” афсонаси – Франческо Тотти учун “бўрилар” сафидаги сўнгги ўйини эди. Мураббийлар уни 54-дақиқада заҳирадан майдонга туширишди ва у А Сериядаги 619 ўйинини ўтказди.

“Рим императори” бўлган Тотти бу борада худди шунча ўйин ўтказган “Ювентус” посбони Жанлуиджи Буффонга тенглашиб олди.

А Серияда энг кўп ўйин ўтказган футболчи эса бу “Милан”нинг  афсонавий ҳимоячиси Паоло Мальдинидир – 600 та ўйин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!