4234 0
 

The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" жамоаси ўз ғалабалари билан мухлислари олқишига сазовор бўлмоқда.

"Ўзбек йўлбарслари" Тошкент шаҳрида ўтган учрашувларда гуруҳдаги рақиблари - Россиянинг "Patriot Boxing Team" ва Хитойнинг "China Dragons" жамоаларини бир хил - 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди "Uzbek Tigers" боксчилари "С" гуруҳининг бешинчи тур учрашувида гуруҳ пешқадами "Astana Arlans Kazakhstan" жамоасини қабул қилади.

1 апрель куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказиладиган муҳим учрашувда "Uzbek Tigers" жамоаси шарафини қуйидаги боксчилар ҳимоя қилади.

49 килограмм: Олимпия чемпиони - Ҳасанбой Дўсматов

56 килограмм: Ўзбекистон чемпиони - Абдулҳай Шораҳматов

64 килогамм: Жаҳон чемпионати совриндори - Элнур Абдураимов

75 килограмм: Осиё ўйинлари кумуш медаль совриндори - Исроил Мадримов

91 килограмм: Ўзбекистон чемпиони - Зуҳриддин Маҳкамов

"Uzbek Tigers" - "Astana Arlans" учрашуви 1 апрель куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасида соат 18:30 да бошланади.

SPORTS.uz ахборот портали бўлажак беллашувни онлайн тарзда фото, видео ва матнли трансляция ёрдамида кенг ёритади!

SPORTS.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98