WSB. “Uzbek Tigers” (Ўзбекистон) vs “China Dragons” (Хитой). Матнли трансляция

18 март, 19:30 4163

Ўхшаш хабарлар

WSB. “Uzbek Tigers” (Ўзбекистон) vs “China Dragons” (Хитой). Матнли трансляция

 

Бироздан сўнг юртимиздаги муҳташам спорт кошоналаридан бири "Ўзбекистон" спорт мажмуасида “World Series of Boxing”нинг C гуруҳидан ўрин олган навбатдаги бокс кечасига старт берилади.

Унда мамлакатимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиб келаётган “Uzbek Tigers” Хитойнинг “China Dragons” жамоасига қарши рингга кўтарилади. Барча жанглар рўйхати қуйидаги ҳаволада.

Бокс оқшомининг энг сўнгги жанги давом этмоқда. Рингда Бокс бўйича Жаҳон чемпионати совриндори Баҳодир Жалолов ҳамда 2015 йилги Хитой чемпионати ғолиби Хайпенг Му.

Супер оғир вазн тоифасида жанг олиб бораётган ҳамюртимиз Баҳодир Жалоловга омад учинчи роундда рақибини навбатдаги нокдаун ҳолатига тушириб қўйди ва ушбу вазиятда хитойлик боксчи жангни давом эттира олмади!!!

Бектемир Мелиқўзиевдан ажойиб зарба ва рақиб нокаут ҳолатида.
Ғалаба муборак!!!. Навбатдаги жанг бошланмоқда.

 

81 кг. Бектемир Мелиқўзиев vs Жиабин Хуанг 3-0 >>> Янгилаш

       Light Heavy (81 kg)     

    Bektemir Melikuziev    

         Jiabian Huang           

Judge 1

  Knock-out

Judge 2

  Knock-out

Judge 3

  Knock-out

Winner

Bektemir Melikuziev    


69 кг. Шаҳрам Ғиёсов vs Вей Лиу 3-0

«Ўзбекистон» спорт мажмуасида тобора шиддат олиб бораётган бокс кечасининг учинчи жанги бошланиш арафасида. Ушбу жангда 2016 йилги Рио Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби Шаҳрам Ғиёсов 69 кг вазн тоифасида Бокс бўйича 2015 йилги Жаҳон Чемпионати совриндори Вей Лиуга қарши баҳс олиб боради.

       Welter (69 kg)     

    Shakhram Giyasov    

           Wei Liu           

Judge 1

50 42

Judge 2

50 45

Judge 3

50 43
 

Winner


Shakhram Giyasov  

 

 

Бир неча дақиқалардан сўнг эса 60 кг вазн тоифасида Риода ўтказилган 2016 йилги ёзги Олимпиада совриндори Муроджон Аҳмадалиев бу йилги мавсумдаги навбатдаги жангини ўтказади. Ҳамюртимиз “China Dragons” аъзоси Сен Ванга қарши рингга кўтарилади.


60 кг: Муроджон Аҳмадалиев vs Сен Ван 3-0

       Light (60 kg)     

    Murodjon Akhmadaliev      

           Sen Van           

Judge 1

50 43

Judge 2

50 44

Judge 3

50 44
 

Winner


Murodjon Akhmadaliev  

-


Бокс кечасининг дастлабки жанги 52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионатларининг совриндори Аброржон Қодиров ҳамда Бокс бўйича 2016 йилги Хитой чемпионати ғолиби Йонг Чанг ўртасида бўлиб ўтади.

52 кг: Аброржон Қодиров - Йонг Чанг 3-0

Аброржон Қодиров ғалаба қозонди

       Fly (52 kg)     

      Abrorjon Kodirov     

           Yong Jang           

Judge 1

50 44

Judge 2

50 45

Judge 3

49 44
 

Winner


Abrorjon Kodirov

-

 

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.