“Uzbek Tigers” ва “Venesuela Caciques” жамоалари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, эртага, 7 апрел куни “Uzbek Tigers” WSB турнири “А” гуруҳи доирасида 5-6-тур баҳсларини “Venesuela Cacuquez” жамоасига қарши ўтказади. С1 ва С2 гуруҳи боксчилари иштирокидаги жангларга Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт саройи мезбонлик қилади.

Бугун ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Анжуман 15:00да бошланади. Айни дамда боксчилар шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида зиёрат қилишмоқда. Бу ҳақда бироздан сўнг тўлиқ маълумот ва фоторепортаж эътиборингизга тақдим этилади.

Таркиблар билан танишинг

С1 гуруҳи жанглари соат 19:00да бошланади

49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Поланко Васкес
56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Йоэль Финол
64 кг: Алиёр Норалиев – Кристиан Паласио
75 кг: Исроил Мадримов – Кейбар Гонсалес
91 кг: Санжар Турсунов – Белло Диас

С2 гуруҳида ўзгаришлар йўқ ва жанглар соат 22:00да бошланади

52 кг: Жасур Латипов — Хесус Рохас
60 кг: Шунқор Абдурасулов — Луис Кабрера
69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Габриэль Маэстре
81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Налек Корбаж
+91 кг: Баҳодир Жалолов — Жордан Эрнандес

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!