Венгер “Арсенал”даги келажаги қачон ҳал бўлишини айтди

28 май, 08:39 250

Венгер “Арсенал”даги келажаги қачон ҳал бўлишини айтди

 

“Арсенал” жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер “Челси”га қарши (2:1) кечган Англия Кубоги финалидан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди ва клубдаги келажаги ҳақида тўхталиб ўтди.

“Ўйиннинг илк дақиқалардан бошлаб яхши ҳаракат қилдик. “Арсенал” якдил эканлигини исботлай олди.  Юқори ўринларда бўлиш учун 1–2 нафар футболчи сотиб олишимиз кераклигини айтгандим.

Аммо бугун йигитлар ўзларига келди ва ажойиб футбол кўрсатди. Сешанба куни директорлар кенгаши бўлди. Чоршанба ёки пайшанба куни эса клубдаги тақдирим ҳал бўлади”, – деди Арсен Венгер.