Виктор Кумиков: Чизиқлар орасида камчиликларимиз бор

 

Олий Лига 2-туридан ўрин олган “Олмалиқ” – “Бунёдкор” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида олмалиқликлар устози иштирок этди.

“Жамоамиз янги эканлигини жуда яхши биласизлар. Деярли 80 фоиз таркиб янгиланган. Шу боис чизиқлар орасидаги камчиликларимиз бор. Бугунги рақиб оддий жамоа эмас эди, аксинча мамлакатнинг вице-чемпиони билан куч синашдик. “Бунёдкор” Осиё Чемпионлар лигаси турнирида қатнашмоқда. Шу боис маҳорат ва класс бобида рақибга ютқаздик.

Жамоамизнинг марказдаги ўйинини бошқарадиган плеймейкер бор – Григалашвили. Бироқ у мавсумолди сўнгги машқларимизнинг бирида жароҳат олиб, сафдан чиқди. Шу боис унинг хизматларидан фойдалана олмаяпмиз. Ихтиёримизда мавжуд бўлган бошқа ярим ҳимоячилар, Йеличдан ташқари, ўз даражаларида ўйнай олишмаяпти”, – дейди Виктор Кумиков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!