WSB: Ҳасанбой Дўсматов рақибига реванш олиш учун имкон бермади

4 март, 21:15 1150


The World Series Boxing (WSB) – Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумидан ўрин олган “Uzbek Tigers” ва “Patriot Boxing Team” ўртасидаги учрашувнинг энг машҳур боксчиси, Олимпия ўйинлари ғолиби, Вэл Баркер кубоги соҳиби Ҳасанбой Дўсматов бокс кечасининг сўнгги жангида Батор Сагалуевга қарши рингга кўтарилди.

Ҳасанбой Дўсматов WSB турнирида бирор марта мағлубият нималигини билмай келаётган боксчимиз бу сафар ҳам рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай, "Uzbek Tigers"нинг мутлоқ ғалабасини таъминлади.



Эслатиб ўтамиз, бу боксчилари ўтган йили Россияда ўтказилган учрашувда тўқнаш келишган ва унда ҳамюртимиз ғалаба қозонган эди.

Шундай қилиб, "Uzbek Tigers" бу мавсумда барча илк марта барча жангларни ўз фойдасига ҳал қилди. Бир оз аввал Абдулҳай ШоарҳматовЭлнур Абдураимов, Исроил Мадримов ва Зуҳриддин Маҳкамов ҳам ғалаба қозонган эди.

The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга чиқдилар.