"Uzbek Tigers" - "China Dragons" жангига марҳамат!

18 март, 13:57 1975

 

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA шафеълигида ташкил этилган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг "Uzbek Tigers" боксчилари "С" гуруҳидаги тўртинчи тур учрашувини Хитойнинг "China Dragons" жамоасига қарши ўтказади.

WSB. “Uzbek Tigers” (Ўзбекистон) vs “China Dragons” (Хитой). Матнли трансляция

Маълумки, ўтган йилдан буён ушбу нуфузли мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчилар жорий мавсумда Осиё ва Европа минтақаси жамоаларидан таркиб топган "С" гуруҳидан жой олган.

WSB турнирини кузатаётган мутахассислар бу энг кучли ва мураккаб гуруҳ эканини алоҳида эътироф этмоқдалар. "С" гуруҳидан жой олган жамоалар кучли бокс мактабларига эга мамлакатлар вакилларидир. Биринчи даврадаги учта учрашув якунига кўра, Ўзбекистоннинг "Uzbek Tigers", Хитойнинг "China Dragons", Россиянинг "Patriot boxing team" ва Қозоғистоннинг "Astana Arlans Kazakhstan" жамоаларининг бари кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга.

"Uzbek Tigers"нинг рақиби "China Dragons" Тошкентга энг зўр боксчиларини олиб келади

"Uzbek Tigers": Хитой аждарларига қарши рингга ким чиқади?

WSB директори Крис Кеннет: Жаҳонга машҳур ўзбек боксчилари мусобақамизда қатнашаётганидан фахрланамиз!

"China Dragons" менежери: Жаҳонда етакчилардан бўлган ўзбек боксчиларидан кўп нарса ўрганишимиз керак

Тўлқин Қиличев: Биринчи учрашувдаги мағлубият бизни эртага ғалабага ундайди

WSB турнири ҳақида батафсил ёхуд UZBEK TIGERS боксчиларининг гуруҳдан чиқиш имконияти қандай?

Мухлислар “Uzbek Tigers” ғалабасига ишонади!

WSB: "Uzbek Tigers" - "China Dragons". Матбуот анжуманидан фотогалерея

"Uzbek Tigers" боксчилари "China Dragons" жамоасини енгишга сўз берди!

Ўз мухлисларига чиройли ғалабалар тақдим эта бошлаган "Uzbek Tigers" боксчиларини қўллаб-қувватлайлик!

Демак, бугун 18:30да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўладиган "Uzbek Tigers" - "China Dragons" учрашувида қуйидаги боксчилар ўзаро куч синашади:

52 килограмм

Ўзбекистон чемпионатлари совриндори Аброржон Қодиров - Осиё ва Хитой чемпиони Йонг Чанг

 

60 килограмм

Олимпия ўйинлари совриндори Муроджон Аҳмадалиев - Хитойнинг амалдаги чемпиони Сен Ванг

 

69 килограмм

Олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби Шаҳрам Ғиёсов - 2015 йилги жаҳон чемпионати совриндори, Олимпия ўйинлари иштирокчиси Вей Лиу

 

81 килограмм

Олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби Бектемир Мелиқўзиев - 2016 йилги Хитой чемпиони Жиабин Хуанг – 2016 йилги Хитой чемпиони

+91 килограмм

Жаҳон чемпионати совриндори Баҳодир Жалолов - 2015 йилги Хитой чемпиони Хайпенг Му – 2015 йилги Хитой чемпиони

"Uzbek Tigers" - "China Dragons" учрашувининг онлайн натижалари, фоторепортажларини SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг!

SPORTS.uz