Хитойликлардан кейин кореяликлар ҳам футбол юлдузларини чорлай бошлади

 

Хитой клублари жаҳон футболида ном қозонган футбол юлдузларини қўлга киритиш орқали ўз Суперлигаларини оммалаштириш, жамоаларини кучайтириш ва футболни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Энди Жанубий Корея жамоалари ҳам машҳур футболчиларга оғиз сола бошлади. Номи махфий тутилаётган Жанубий Кореядаги клуб айни пайтда жамоасиз юрган Дидье Дрогбани ўз сафига чорламоқда.

Бу клуб яқиндагина Бразилиянинг "Коринтианс" жамоасининг таклифини рад этган африкалик тўпурарга йилига 2,5 миллион евро маош ваъда қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Дидье Дрогба ўз хизматини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда ва ҳали осиёликларга ўз жавобини айтгани йўқ.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!