Яя Туре "Манчестер Сити"да қолади


“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Яя Туре инглиз клуби билан янги шартнома имзолашга яқин турибди, дея хабар беради ESPN FC нашри.

Июнда 6 нафар футболчининг “Манчестер Сити” клуби билан тузган шартномаси якунига етади ва улардан беш нафари жамоани тарк этади. Улар: Пабло Сабалета, Гаэль Клиши, Бакари Санья, Хесус Навас ва Вилли Кабальеродир.

Туренинг клубдаги тақдири эса номаълум бўлиб турибди. Ҳар икки томон ҳам янги келишув имзоланишига ишонмоқда. 34 ёшли ивуарлик ярим ҳимоячи Хосеп Гвардиола жамоасида 31 ўйинда 7 гол (3 пас)га муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!