Ёшлик шижоати тажрибадан устун келди

8 январь, 19:47 476

Ёшлик шижоати тажрибадан устун келди

 
 
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ташкил этилган "Челленжер" туркумидаги халқаро турнирнинг саралаш беллашувлари иккинчи босқичида 18 ёшли Жўрабек Каримов тажрибали теннисчимиз Санжар Файзиев билан беллашди.
 
Санжар Файзиев мусобақага иккинчи даврадан қўшилди. Жўрабек Каримов эса биринчи учрашувда таиландлик Танакорн Сриратни 6:2, 6:0 ҳисобида мағлуб этганди.
 
Икки теннисчимиз ўртасидаги учрашувнинг биринчи сети кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Унда Жўрабек 7:6 ҳисобида устун келди. Санжар иккинчи партияда 6:3 ҳисобида зафар қучиб, умумий ҳисобни тенглаштирди.
 
 
Учинчи ҳал қилувчи сетда Жўрабек ҳужумкорликни оширди ва 6:4 ҳисобида ғолиб чиқди. Энди ҳамюртимиз асосий тўр йўлланмаси учун бўладиган учрашувда германиялик Даниэль Алтмайерга қарши кортга чиқади.