“Ювентус” “Барселона” тарбияланувчисини қўлга киритмоқчи

19 июнь, 13:40 223

“Ювентус” “Барселона” тарбияланувчисини қўлга киритмоқчи

“Лацио” клуби ярим ҳимоячиси Бальде Кейта фаолиятини “Ювентус”да давом эттириши мумкин. Итальян ОАВнинг ёзишича, 22 ёшли футболчи “кекса синьора” билан оғзаки келишувга эришган.

Бальденинг «бургутлар» билан амалдаги келишуви эса келгуси йили ниҳоясига етади.

Илгарироқ, “Лацио” Кейтани “Милан”га 50 млн еврога сотиши тўғрисида хабарлар чиққан тарқалган эди.

Маълумот учун, Бальде Кейта “Барселона” академияси тарбияланувчиси саналади. Якунланган мавсум ярим ҳимоячи “Лацио” сафида 34 та баҳсда иштирок этди ва 16 та гол киритиб, 6 та голга ассистентлик қилди.