“Ювентус” Дани Алвесга ўринбосарни “Реал”дан топди

23 июнь,2017, 10:00 528

“Ювентус” Дани Алвесга ўринбосарни “Реал”дан топди

 

“Ювентус” жамоаси раҳбарияти “Манчестер Сити” га ўтаётган ҳимоячи Дани Алвесга ўринбосарни “Реал”дан топди.

Calciomercato нашрининг маълум қилишича, туринликлар бразилиялик футболчининг ўрнига “Реал” ҳимоячиси Данилони олиб келмоқчи. Футболчининг агенти трансферни амалга ошириш учун “Ювентус” вакиллари билан учрашгани маълум бўлди.

Маълумот учун, Данило 2015 йили 31,5 млн евро эвазига “Порту”дан “Реал” сафига келиб қўшилганди.