“Ювентус” ЕЧЛ финали олдидан ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

25 май, 21:33 465

“Ювентус” ЕЧЛ финали олдидан ҳужумчиси билан  шартномани узайтирди

Италиянинг “Ювентус” клуби жамоа ҳужумчиси Мари Манжукич билан амалдаги шартномасини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Янги шартномага кўра хорватиялик ҳужумчи 2020 йилга қадар Турин клуби сафида тўп суради.

Маълумот учун, 31 ёшли форвард 2015 йил “Атлетико”дан “кекса синьора” сафига келиб қўшилган эди. Ҳозирга қадар футболчи туринликлар сафида 84 баҳсда майдонга тушиб, 23 бор гол киритишга муваффақ бўлган ва 14 бор шерикларини голли узатма билан таъминлаган.

“Юве” билан икки бор Италия чемпипнлигини ва Италия кубогини қўлга киритган Манжукич Италия Суперкубогини бир бор қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, 3 июн куни “Ювентус” ЕЧЛ финалида “Реал”га қарши баҳс олиб боради.