"Ювентус" ва "Атлетико" 21 ёшли футболчи учун курашни бошлади

27 май, 15:10 235


“Монако” клуби ярим ҳимоячиси Бернард Силва ортидан Том Лемар ҳам жамоани тарк этиши мумкин .

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, “Тоттенхэм”, “Атлетико” ва “Ювентус” 21 ёшли Франция терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Лемар бу мавсум барча мусобақаларда 55 ўйинда 14 гол ва 17 голли узатмага муаллифлик қилган.