“Ювентус” ва Дибала шартномани узайтиришга яқин турибди

12 апрель,2017, 12:10 445

“Ювентус” ва Дибала шартномани узайтиришга яқин турибди


“Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала “Барселона” (3:0) устидан қозонилган ЕЧЛ 1/4 финал илк учрашувидан сўнг туринликлар билан шартномани узайтиришга яқин турганлигини айтиб ўтди.

Мен “Ювентус”да бахтлиман. Биз клуб билан келишувни узайтиришга яқин турибмиз. Мен бу ерда бор имкониятимни ишга солиб, завқ олишни истайман. Мухлисларга хурсанд қилишга ҳаракат қилишда давом этамиз, – дейди Дибала.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчига “Барселона” ва Мадриднинг “Реал” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш хабарлар