АГМК назорат ўйинида Украина клуби билан ўйнайди

 

Эртага АГМК навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ 23 январда рақимибиз Руминия юқори лигаси вакили бўлиши ҳақида хабар бергандик. Маълум сабабларга кўра, руминлар ўрнига Украина жамоаси сапарринг-рақиб вазифасини ўтайди. Луганск шаҳри жамоаси ўтган йилги Анталия йиғинида ҳам АГМКга рақиб бўлганди. Ўшанда "Заря" жамоаси 2-0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Айни вақтда Украина чемпионатида тўртинчи ўринда бораётган Юрий Вернидуб шогирдларига қарши баҳс эртага Сиде шаҳарчасида маҳаллий вақт билан 16:30да бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!