Александр Хомяков: "Очко йўқотдикми ёки очко олдикми, билмадим"

“Машъал” клуби АГМК стадионида мезбон номи остида “Бунёдкор” билан беллашди. Ушбу учрашувда муборакликлар тайёр ғалабани қўлдан чиқарди ва учрашув 1:1 ҳисобида якун топди.

“Машъал” бош мураббийи Александр Хомяков таассуротларини қуйидагича изоҳлади:

- Ҳиссиётларга бой ўйин бўлди. Ҳар учрашувни худди охирги ўйиндек ўткаяпмиз. Очко йўқотдикми ёки очко олдикми, буни ҳозир айтишим қийин. Лекин биз ёмон ўйин ўтказмадик. Футболчиларимга майдонда борини бериб ўйнаганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Олдинга юришда давом этамиз.

ВАР тўғрисида олдин ҳам айтганман, ҳакамлар ҳам одам, адашиши мумкин. Шу боис ВАР ҳар тарафлама яхши. Бу ҳакамларнинг хатосини тўғрилайди.

“Бунёдкор”нинг қандай ўйнашини билардик. Шу боис режа тузиб чиққандик. Йигитлар кўрсатмаларимизни тўғри бажардилар, - деди Хомяков.

Comments

You must be logged in to commet!