Ана холос: “Барса” Левандовскидан воз кечмоқда. Сабаби аниқ

“Барселона” таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Хави Эрнандес жамоаси бу йил нуфузли совринлардан қуруқ қолди.

Каталонияликлак таркибни шакллантиришда клубнинг молиявий аҳволини инобатга олишга мажбур.

The Athletic нашрининг ёзишича, клуб мутасаддилари трансферга қўйиладиган ўйинчилар рўйхатини тузиб бўлган. Улар орасида тўпурар Роберт Левандовски ҳам бор.

Гарчи польшалик форвард келаси мавсум ҳам жамоада қолиш истагини билдирган бўлса-да, клуб раҳбарлари орасида уни сотиб юборилишини талаб қилаётганлар ҳам кўп.

Бу биринчи навбатда, клубнинг молиявий аҳволи билан боғлиқ. 35 ёшли форвард энг катта маош олаётган ўйинчи ҳисобланади. Қолаверса, жаҳон даражасида номи чиққан юлдузни Саудия Арабистони клубларига қимматроқ нархга сотиб юбориб, ғазнага мўмай кирим қилиш имкони бор.

Comments

You must be logged in to commet!