Анчелотти 10 йил олдин "Бавария" тор-мор этилган ўйин ҳақида гапирди

Карло Анчелотти 2014 йилда Чемпионлар лигасининг 1/2 финалида "Бавария" билан бўлган ўйинни эслади. 

2013/14 йилги мавсумда "Реал" Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг иккинчи ўйинида "Бавария"ни меҳмонда 4:0 ҳисобида мағлуб этган (умумий 5:0). Ўша беллашувда Рамос ва Роналду дубль муаллифига айланган. 

- Ўн йил олдинги ўша 4:0 ҳисоби сизга ўйин олдидан қанчалик мотивация беряпти? 

- Шубҳасиз, бу яхши хотира. Бироқ эртага бутунлай бошқа ўйин бўлади. Биз ишонч билан бу учрашувга қадам қўйяпмиз. Шундай бўлсада, рақиб жуда кучли ва юқори маҳоратли футболчиларга эга. Мен яна финалга олиб борадиган ярим финал босқичида ўйнаётганимиздан хурсандман. Аммо унутмангки, ҳал қилувчи беллашувга қадар 180 дақиқалик йўл бор.

Comments

You must be logged in to commet!
Асманов Асман
30/04/2024 10:01
Браво Карло