Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаришдан нега бош тортгани сабабини айтди

Бразилия футбол федерацияси терма жамоа бошқарувига Карло Анчелоттини олиб келишга ҳаракат қилганди.

Бироқ италиялик мутахассис янги йил арафасида “Қироллик клуби” билан ҳамкорлигини яна икки йилга узайтирди.  64 ёшли мутахассис бразилияликлар билан музокара бўлганини тан олди.

- Ҳақиқатан ҳам, Бразилия футбол федерацияси президенти Эднальдо Родригес билан мулоқот бўлди. Менга қизиқиш билдиргани учун унга раҳмат айтаман. Бразилиядан таклиф олиш мен учун катта шараф.

Лекин Родригес менинг “Реал” билан муносабатларим ҳақида биларди. Мен буни ҳаммага ойдинлик киритиш учун айтяпман.

Мен Родригесга миннатдорлик билдираман, бироқ ҳаммаси мен истагандек бўлди ва “Реал”да қолдим, - деди Карло Анчелотти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!