Антони охирги марта баҳорларда фойдали иш қилган!

Антони баҳордан буён бирорта гол ёки ассист амалга оширмади. 

"Манчестер Юнайтед" вингери АПЛ, Чемпионлар лигаси ёки бошқа турнирлар доирасида сўнгги 23 та учрашувда бирорта ҳам самарали ҳаракат амалга оширгани йўқ. 

Охирги маротаба у 13 май куни шерикларига голли узатма берган. 

Қайд этиш лозим, МЮ уни 2022 йилнинг ёзида "Аякс"дан 95 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!