"Арсенал" Жоржиньо билан шартномани узайтирди

"Арсенал" ярим ҳимоячи Жоржиньо билан шартномани узайтирганини эълон қилди. Бу ҳақида Лондон клуби матбуот хизмати хабар берди.

Италиялик хавбекнинг янги шартномаси  2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. 32 ёшли футболчи 2023 йилнинг январь ойи "Арсенал"га ўтган эди. Ўшандан бери у "канонирлар" сафида 51 та расмий ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Маълумот учун, "Арсенал" АПЛ доирасидаги навбатдаги ўйинини 12 май, якшанба куни “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказади.

Comments

You must be logged in to commet!