Баҳром Абдураҳимов про лига жамоаси билан шуғулланяпти (фото)

“Насаф” клубида фаолият олиб борган тажрибали ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов бу йилги чемпионатни про лигада бошлашга яқин турибди. Жумладан, футболчи айни пайтда “Қўқон-1912”нинг Тошкентдаги машғулотларида иштирок этмоқда.

бахром абдурахимов1

Яқинда клуб вице-президенти Акромжон Мамадалиев интервью бериб, Ўзбекистондаги машҳур ўйинчилардан бири билан музокара олиб борилаётганини айтганди. Бу эса Баҳром Абдураҳимов бўлиб чиқди. Ҳозирда музокаралар якуний палласида ва тез орада шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!