“Барса” Англиядан тўрт юлдузни чорламоқда
“Барселона” кейинги пайтда жамоа таркибини эркин агентга айланган машҳур футболчилар билан кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Айни пайтда Каталония клуби мутасаддилари жорий мавсум охирида шартномасидан озод бўладиган футболчиларни жамоага жалб қилиш бўйича иш олиб боряпти.
Хави Эрнандес майдон марказини кучайтириш учун тўрт нафар номзод танлади. Уларнинг бари Англия премьер-лигасида тўп тепмоқда ва 2023 йилнинг 30 июнида эркин агентга айланади.
“Барселона” вакиллари январда Илкай Гюндоған (“Манчестер Сити”), Юри Тилеманс (“Лестер”), Н'Голо Канте (“Челси) ва Жоржиньо (“Челси”) билан музокара қилиб, уларни Испанияга кўчиб ўтишга кўндиришни режалаштирмоқда.
Comments