"Барса"да ишлари юришмаган футболчига зўр харидор чиқди

Трансфер ҳуқуқи “Барселона”га тегишли бўлган босниялик ярим ҳимоячи Миралем Пьяничда фаолиятини Европада давом эттириши учун яна бир варианти бор.

AS хабарига кўра, ярим ҳимоячининг трансферига Лиссабоннинг "Спортинг" клуби қизиқиш билдирмоқда. Португалия гранди 32 ёшли футболчи учун 10 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Маълумот учун, Пьянич "Барселона"га 2020 йилда кўчиб ўтган, бироқ жамоа таркибида ўз ўрнини топа олмади. Шундан сўнг каталонияликлар уни ўтган мавсум “Бешиктош”га ижарага беришга мажбур бўлди. Босниялик футболчи Туркия жамоаси сафида 26 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!