"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси "Лацио" билан шартнома имзолади

Римнинг “Лацио” клуби уругвайлик ҳимоячи Мартин Касерес билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича римликлар 30 ёшли футболчи билан жорий мавсум сўнггига қадар шартнома имзолашган. Агар Касерес бу вақт ичида ўзини кўрсата олса, томонлар келишувни яна бир йилга узайтириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Касерес жорий мавсумни “Верона” сафида ўтказаётган эди. У шу кунгача А Сериянинг жами 14та баҳсида иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!