"Бавария" "Жирона" футболчисини кузатмоқда

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Жирона" ҳимоячиси Мигель Гутьерресни фаол кузатиб бормоқда.

Журналист Кристиан Фалкнинг хабарига кўра, агар чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвис келаси ёзда "Реал"га ўтса, "қизиллар" 22 ёшли испанияликни қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради.

Гутьерреснинг ўзи "қироллик клуби" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Реал" ҳам ўзининг собиқ футболчисини қайтариши мумкин, аммо жамоа ёзда Дэвисни сотиб олса, Мигелдан воз кечади.

Аввалроқ, январь ойида Гутьеррес 25 миллион евро эвазига Лондоннинг "Брентфорд" клубига ўтишдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди. Ҳимоячи Ла Лиганинг ушбу мавсумида битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!