Беҳруз Шайдулов - кетма-кет 58та расмий учрашувда майдонга тушди!

Ёш ҳимоячимиз 2021-йилги мавсумида Суперлиганинг иккинчи давра ўйинида "Локомотив"га қарши баҳсда 55-дақиқада майдонга тушди. Бундан кейин, Шайдулов кетма-кет 57 расмий учрашувларда "Сурхон" сафида майдонга тушди. Деярли икки йил мобайнида, ҳимоячимиз мунтазам равишта ҳар бир учрашувда майдонга тушаётганди.

Ушбу узун рекорд серияси 699 кундан кейин якунланди. Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финали доирасидаги "Бунёдкор" - "Сурхон" (2:3) учрашувда Беҳруз Шайдулов қайномада жой олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!