"Белуша" устози "Андижон"га қарши ўйиндан сўнг: "Гол урганимиздан кейин "ухлаб қолдик"

“Андижон” – “Белуша” (1:1) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг словакияликлар бош мураббийи Душан Крамлик “Андижон” матбуот хизматига таассуротларини айтди:

“Яхши ўйин бўлди. Учрашув шиддатли кечди. Биринчи бўлимда тўпга нисбатан яхши курашни кўрдик. Имкониятлар бўлди. Иккинчи бўлимни яхши бошладик.Гол урдик. Аммо урган голимиздан кейин “ухлаб қолдик” ва дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик.

Иккинчи бўлимда ҳар иккала томонда ҳам гол уриш учун имкониятлар яратилди. Адолатли дуранг. Учрашув учун раҳмат”, - деди Крамлик, “Андижон” матбуот хизматига.

“Андижон” матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!