Бобоусмон Ботуров ўзига биринчи рақамли боксчи дея таъриф берди

-69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлган Бобоусмон Ботуров жангдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Рақибим катта қийинчилик туғдирди. Деярли 7 ой машғулот ўтказа олмадик. Ёшлар биринчи рақамли боксчига қарши борини бериб ишлайди. Уларнинг шижоатини кўриб, биринчиликни ушлаб қолиш осон кечмаслигини тушуниб турибман.

Яхши спорт формада эмаслигим учун рақибларим анча муаммо туғдира олди. Энди ўз устимда ишлаб, йирик мусобақаларда юртимиз байроғини баландга кўтаришга ҳаракат қиламан. Ушбу ғалабамни эса, ота-онам ва мени қўллаб-қувватлаганларга бағишлайман".

Comments

You must be logged in to commet!