"Боруссия Д" ўз уйида "Аугсбург" дарвозасини 5 марта ишғол қилди (видео)

Германия Бундеслигасининг 32-турида “Боруссия Д” ўз майдонида “Аугсбург”ни қабул қилди.

Дортмунддаги “Сигнал Идуна Парк”да кечган баҳс мезбонларнинг мутлақ устунлигида кечди. Якунда “Боруссия” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни "Боруссия" сафида голларни Юссуфа Мукоко (4, 29), Дониел Мален (20), Марко Ройс (34) ҳамда Феликс Калу Нмеча (64) киритди. "Аугсбург"нинг ягона жавоб голига Рубен Варгас (32) муаллифлик қилди.

Дортмунд клуби ушбу учрашувдан сўнг ўз ҳисобидаги очколар сонини 60 тага етказиб олди ва 4-ўринда бораётган “РБ Лейпциг”га (63) яқинлашди. “Аугсбург” эса 39 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.

“Боруссия Д” Бундеслига доирасидаги навбатдаги учрашувини 11 май куни сафарда “Майнц”га қарши ўтказса, “Аугсбург” 10 май куни “Штутгарт”ни қабул қилади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Comments

You must be logged in to commet!