Бразилия терма жамоаси қониқарсиз натижалар сабаб бош мураббийни истеъфога чиқарди

Бразилия терма жамоаси бош мураббий Фернандо Динизни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда Бразилия футбол федерацияси хабар берди. 

Маълум бўлишича, унинг ўрнини "Сан-Паулу" бош мураббийи Доривал Жуниор эгаллаши кутилмоқда. Аввалроқ, Бразилия термасини Карло Анчелотти бошқариши кутилаётган эди. Бироқ "папа Карло" "Реал" билан шартнома муддатини узайтирди. 

Эслатиб ўтамиз, Бразилия Жанубий Америка минтақаси бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида 6-ўринни эгаллаб турибди. Диниз бошчилигида "пентакампеонлар" 6 баҳсда 2 ғалаба, 1 дуранг ва 3 мағлубият қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!