Бразилия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Карло Анчелотти "Реал" билан шартномасини янгилаганидан кейин Бразилия терма жамоасининг режалари ўзгариб кетди. "Пентакампеонлар" аввалроқ вақтинчалик бош мураббий Фернандо Динизни ўз лавозимидан озод қилган бўлса, энди янги мутахассисни олиб келди. 

Якунига етган мавсумда "Сан-Паулу" клубида ишлаган Доривал Жуниор Бразилия бош мураббийига айланди. У билан 2026 йилгача амал қиладиган шартнома имзоланди.  Ушбу мураббий ўз вақтида Неймарга "Сантос"да устозлик қилган. 

Доривал фаолияти давомида асосан мамлакат клубларини бошқарган. Шунингдек, 61 ёшли мутахассис 3 марта Бразилия кубоги, бир марта Либертадорес совринини қўлга киритган. 

Маълумот учун, терма жамоани олдинда Англия ва Мексикага қарши ўртоқлик ўйинлари кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!