Бразилиялик юлдуз Европадан топ-клуб танлаяпти

“Сантос” юлдузи Маркос Леонардо Европани забт этишга бел боғлаган. ESPN нашрининг хабар беришича, Португалиянинг “Бенфика” клуби ҳужумчи бўйича Бразилия клубига расмий таклиф ҳам юборди.

Бу маълумотларни “Сантос” президенти Марсело Тейшейра тасдиқлади.

- Мен “Бенфика” клуби президенти Руй Кошта билан телефонда гаплашдим. Улар Маркос Леонардо трансфери бўйича расмий таклиф берди, - деди Марсело Тейшейра.

Леонардо  2023 йили “Сантос” сафида 21 та гол уриб, жамоасининг энг яхши тўпурари бўлганидан кейин Европанинг бир неча гранд клублари назарига тушди.

Манбага кўра, бу футболчи ҳозир “Реал”, “Арсенал” ва “Ньюкасл” скаутлари кузатувида турибди. Бироқ 20 ёшли футболчи ҳали ўзига янги жамоа танлагани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!