Бугун Шоҳжаҳон Эргашев Тошкентда жанг қилади

Бугун пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт комплекси”да катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Aнъанага мувофиқ, бокс оқшоми олдидан ушбу кеча иштирокчиларининг вазн ўлчаш маросими ва матбуот анжумани ўтказилди.

Хабарингиз бор, кечанинг марказий жангида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев (19-0, 17 КО) танзаниялик Салиму Женгога (16-3-0) қарши рингга чиқади. "Tashkent City"да ўтган маросимга кечада иштирок этадиган барча боксчилар, катта спорт жамоатчилиги вакиллари ва ОAВ ходимлари ташриф буюрди.

Кутилганидек, боксчилар белгиланган талабни бажарди. Шундан сўнг Шоҳжаҳон Эргашев иштирокида ўзига хос маҳорат сабоқлари ташкил этилди.

Маълумот учун, бугун бокс оқшомининг марказий жангидан ташқари андеркард баҳсларида Улуғбек Ҳақбердиев, Жамшид Нажмиддинов каби яна 6 нафар боксчилар рейтинг жангларини ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!