Денис Истоминнинг Майамидаги илк ғалабаси

АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида “Miami Оpen” турнирининг саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Денис Истомин иштирок этмоқда.

“Мастерс” туркумига кирувчи мазкур мусобақанинг илк даврасида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин барбадослик Дэриан Кингга қарши кортга чиқди.

Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда Денис рақиби устидан 6:4, 3:6, 7:6 ҳисобида ғолиб бўлди. Энди теннисчимиз асосий тўрга чиқиш учун словакиялик Лукаш Лацкога қарши кортга чиқади.

Comments

You must be logged in to commet!