Депай "Барса"дан кетиб, Мадрид клубига ўтиши мумкин

Нидерландия терма жамоаси ва "Барселона" клуби ҳужумчиси Мемфис Депай жамоани тарк этиши кутилмоқда. У аллақачон бошқа жамоалардан келаётган таклифларни кўриб чиқмоқда. 

Машҳур журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Депайга Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда. Футболчи ҳам "матрасчилар" аъзоси бўлишга қарши эмас. 

Маълумот ўрнида, Мемфис жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 13 ўйинда 5 та гол ва битта ассист қайд этган.

Comments

You must be logged in to commet!