“Динамо” клубидаги мураббийлар қўнимсизлиги. Бунинг охири борми?

Клубларимизда мураббийларни алмаштириш одат тусига кирган. Айниқса турнир жадвалининг қуйи қисмидагиларда.

"Суперлига-2022"га катта мақсадлар билан кириб келган “Динамо” айни пайтда келиб 2 та мураббийга жавоб бериб, учинчисини олиб келди. Мавсумга жамоани тайёрлаган мураббий Предраг Роган истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига келган мутахассис ҳам аллақачон лавозимини тарк этди.

IMG_7862

20 май куни «Динамо» қароргоҳида клуб раҳбарияти ҳамда жамоа иштирокида йиғилиш ўтказилганди. Унда жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб клуб бош мураббийи Предраг Роган билан хайрлашилганди. Аммо сербиялик мутахассис жамоада яхши ишлаётганди, назаримизда. Тўғри, натижа кўнгилдагидек эмасдир, лекин ўйин борасида ўзгаришлар кўзга ташланаётганди. Бирданига Про лигадан чиққан жамоа фантастик ҳисоблар қайд этиши қийин. Қолаверса, тақвим ҳам самарқандликлар учун анча қийин тушганди.

Роган кетгач «Динамо» жамоаси спорт директори Андрей Шипилов  бош мураббий этиб тайинланди. Андрей Сергеевич бунгача «Пахтакор»да дарвозабонлар мураббийи ва «Металлург» клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритган.

Бекободда айтарли ишларни амалга оширмаган Шипиловни бу вазифага тайинлаш хато устига хато эди. Чунки таркибни янгилаган ва мавсумга жамоани тайёрлаган Роганга клуб раҳбарияти томонидан ишонч билдирилмади.

шипилов3

Роганнинг кетиши хато бўлса, ушбу хатони яна хато билан давом эттирилди. Лекин бу узоққа чўзилмади. “Насаф”дан учралган мағлубиятдан сўнг Андрей Шипилов қўлидан келмаганини, шу сабаб истеъфога чиқишини билдирди. Самарқандликлар Шипилов бошчилигида 5 ўйин ўтказиб, бирорта ҳам ғалаба қозона олмади. Лекин мутахассис буни англади ва кетиш тўғри йўл эканлигини англагани ҳам бир маҳорат.

Ана энди Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ мураббийи Вадим Абрамов келди. У билан ярим йиллик битим тузилди. Шуни ўзидан ҳам билса бўладики, клуб раҳбариятининг ёки мураббийнинг ўзида ишонч юқори эмас. Шунинг учун йил охиригача шартнома имзоланди. Жамоа мабодо Суперлигадан тушиб кетадиган бўлса биринчи навбатда Вадим Абрамов кетади. Агар “Динамо” мутасаддилари клубни фақатгина лигада олиб қолиш эмас, балки каттароқ мақсадларни олдига қўйганида мураббий билан бундай шартнома имзоламаган бўларди. Бу паллада Абрамовни ҳам бир неча йилга кўндириш қийин дерсиз. Лекин у келдику “Динамо”ни бошқаргани.

photo_2022-08-09_16-12-31

Ҳуллас клубга қайғурадиган ва уни ўйлайдиган, футбол ҳақида тушунчаси бор инсонлар кўп эмасдек. Балки бу ўзгаришлар яхшиликка бўлар. Барчасини вақт кўрсатади. “Динамо” мухлислари ҳам жамоасини Суперлигада камида кетма-кет икки мавсум кўришга ҳақли. Яна жамоа лигадан тушиб кетса, демак клуб катта ислоҳотларга муҳтож.

IMG_7786

 

Бекзод ИСАЕВ

Comments

You must be logged in to commet!