Эдди Хирн Сауль Альварес ва Жермалл Чарло ўртасидаги жангни ташкил қилмоқчи

“Matchroom” промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн мексикалик Сауль Aльварес ва АҚШ вакили Жермалл Чарло ўртасидаги эхтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Биз Дмитрий Биволга қарши жангни ташкил этмоқчи бўлдик. Aммо бу жанг ўтказилмайдиганга ўхшамоқда. Шу сабабли, “Канело” Жермалл Чарло билан тўқнаш келиши мумкин. Қачон? Aниқ айта олмайман. Катта эҳтимол билан сентябрь ойида уни кўришингиз мумкин", - деди Хирн.

Маълумот учун, ҳамюртларимиз Шаҳрам Ғиёсов, Исроил мадримов ва Муроджон Аҳмадалиев “Matchroom” билан қўшма ҳамкорликда фаолият юритади.

Comments

You must be logged in to commet!