Европада биттагина: Мбаппега “даҳшатли” маош таклиф қилинди

“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти Килиан Мбаппени ушлаб қолиш учун амалий ҳаракатларни бошлади.

AS нашри тарқатган маълумотга кўра, парижликлар 25 ёшли форвадни ўз сафида олиб қолиш учун йилига 100 миллион евро  маош таклиф қилмоқда.

Мбаппега даъвогарлик қилаётган “Реал” франциялик форвардга ҳар мавсум учун 30 миллион евро тўланишини кафолатлаган. Парижликлар уч баравар кўпроқ маблағ ваъда қиляпти. Европада ҳали бирор футболчига бу қадар катта мояна берилмаган.

Мадридликлар Мбаппе ва бошқа футболчилар маоши ўртасида катта фарқ бўлишига йўл қўймоқчи эмас. Парижликлар эса, катта лойиҳани айнан Килиан атрофида амалга оширмоқчи ва асосий фигурани ушлаб қолиш учун ҳеч қандай харажатдан қочмайди.

Comments

You must be logged in to commet!
Асманов Асман
17/01/2024 14:54
Реал эса, уз кучига, бор составига таянган холда курашаверсин. Состав анча йошарди. Янги кон кирди, жамоага. Имкони болса, Холандни олиб келса нур устига аъло нур болади.
Асманов Асман
17/01/2024 14:51
Факат уз клуби ва уз манфатлари учун араблар нималарга кодир бутун дунё кориб куйсин. Тошбакаям Парижда колади, негаки огзаки келишуви бор такроран кора Тойир Билан.
Асманов Асман
17/01/2024 14:49
Парижлик к•тлар нарх наводи ултиришди. Фейр-Плейди бузиб болишган парижликлар. Лекин хеч нарса демайди. Чунки кора Тойир ФИФА да хам ишлайди. Мана ФИФА ва ПСЖ алокалари, таниш билишчилик, олтин топ. Месси канчалик адолатдан олтин топга эгалик килди.