"Фиорентина" "Брюгге" устидан иродали ғалабани тантана қилди (видео)

УЕФА Конференциялар лигасининг ярим финал иккинчи жуфтлигида “Фиорентина” ўз майдонида “Брюгге”га қарши баҳс олиб борди.

“Артемио Франки” номидаги стадионда кечган учрашув ҳар томонлама муросасиз кечди. Шу куни мухлислар нақд 5 та голнинг гувоҳи бўлишди. Ўйиннинг 61-дақиқасига келиб меҳмонлар аъзоси Рафаэль Оньедика ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилиб майдондан четлатилди. Ўз навбатида бу устунлик учрашув натижасига ҳам таъсир қилди. 2:2 ҳисоби қайд этилаётган бир пайтда 90+1 дақиқада мезбонлар аъзоси Мбала Нзола рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоасига муҳим ғалабани олиб келди – 3:2.

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 10 май куни Бельгияда бўлиб ўтади.

Қуйида “Фиорентина” – “Брюгге” баҳсининг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Comments

You must be logged in to commet!