Гвардиола: Баъзан ҳакамларга босим ўтказамиз

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ ҳакамларининг сифатига шубҳа қилмайди. 

"Ҳакамларнинг хатолари ҳар доим, ҳар бир чемпионатда тез-тез содир бўлади. Бироқ уларга ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. 

Улар ўз ишини қўлларидан келганча бажаришга интилишади. Беллашувлар шиддатли бўлгани боис баъзан ҳакамларга босим ўтказамиз. Юқори темпдаги учрашувларни бошқариш жуда қийин. Тез қарор қабул қилиш керак. Бу осон эмас",
- деди "шаҳарликлар" устози. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!