Ҳабиб: Конор "Реал"дан фарқ қилади

  • 20 Feb 17:00
  • 0
  • MMA

Россиялик аралаш жанг санъатлари устаси Ҳабиб Нурмагомедов Конор МакГрегорнинг кучли бўлиб қайтишига ишонмаслигини айтиб ўтди:

"Конор ҳеч қачон кучлироқ бўлиб қайтмайди. Ҳеч қачон! Жангчида иккинчи пик нуқта бўлмайди. 

Жамоаларда бўлиши мумкин. Масалан, "Реал" 2000 йилда ўзининг энг юқори даражасида бўлган. Шундан сўнг, маълум бир муддат клубда пасайиш кузатилди. Аммо 2014 йилдан кейин, яна мадридликлар катта натижалар қайд эта бошлади. 

Сабаби, бу ерда футболчилар алмашди. Аммо биз индивидуал спортчи ҳақида гапирмоқдамиз. Яккаликда фаолият олиб борувчи атлетларда иккинчи юқори давр бўлмайди", - деди Нурмагомедов. 

Comments

You must be logged in to commet!