HERE WE GO! "Ливерпуль" 70 миллион еврога ярим ҳимоячи сотиб олди

"Ливерпуль" клуби ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. Бу сафарги янги футболчи "Лейпциг" аъзоси - Доминик Собослаи. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. 

Мерсисайдликлар у учун немис клубига 70 миллион евро атрофида тўлаб берилиши айтилмоқда. 

Қайд этиш лозим, бунгача "қизиллар" "Брайтон"дан Алексис Макаллистерни ўз таркибига қўшиб олганди. 

Comments

You must be logged in to commet!